Бухоро вилояти Пешку туманида Cobalt ва юк машинаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши вафот этди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 1 июль куни соат 07:00 да 21 ёшли ҳайдовчи Ҳ.С. бошқарувида бўлган Cobalt автомашинаси Бухоро вилояти Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг Хоразм—Бухоро йўналиши бўйлаб кетаётганда, ушбу йўлнинг 395-километрида ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб бораётган 52 ёшли Ю.Ш. бошқарувидаги Mercedes-Benz 1841 LS русумли юк машинасининг орқа қисмига урилган.
ЙТҲ натижасида Cobalt ҳайдовчиси Ҳ.С. ва йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пешку туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Бухорода ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлган йўл қисмига радар ўрнатилади
- Фарғонада Damas’лар иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этди
- Сурхондарёда «ВАЗ-2101» Malibu билан тўқнашиб ёниб кетди. «Жигули» ҳайдовчиси ва йўловчи вафот этган
- Сергелида 57 ёшли аёл, Шайхонтоҳурда 10 ёшли бола ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
- Сурхондарёда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
Изоҳ (0)