ФҚБ ва Интерпол ходимлари Дубай полициячилари билан ҳамкорликда таниқли тадбиркор ва Instagram-блогер Рэймонд Аббосни ҳибсга олиб, унинг суперкарлар коллекциясини мусодара қилди. Эркак кибер-фирибгарлик ва 430 миллион долларни «ювишда» гумонланмоқда, деб хабар беради The Drive.
Instagram’да Hushpuppi’ники остида танилган Аббос ҳашаматли ҳаёт кечирган: люкс автомобиллар харид қилган ва шахсий самолётида саёҳат қилиб, энг яхши меҳмонхоналарда тунаган. Унинг коллекциясидан ўнлаб машиналар, хусусан, Rolls-Royce (Cullinan ва Wraith), Bentley Bentayga, Range Rover Sport, Mercedes-Benz G-Class, Ferrari 488 GTB, Maybach S650 ва бошқа кўплаб моделлар ўрин олган.
Фаолиятини Нигериядаги «секонд-хенд»да кийим-кечак сотиш орқали бошлаган Аббос 2,4 миллион обуначига эга Instagram юлдузига айланган. У билан ФҚБ ва Интерпол қизиқа бошлаган ҳамда Аббос кибержиноятчиликка алоқадорликда гумонланган: у шериклари билан бирга таниқли компания ва банклар номидан сохта веб-сайтларни яратиб, ўзгаларнинг кредит карталари маълумотларини ўғирлаган. Шунингдек, у яна 11 та иш бўйича гумонланмоқда.
Instagram-блогернинг уйидан 37 миллион доллар нақд пул ва ўнлаб ҳашаматли автомобиллар топилган.
Аббос Нигерияга экстрадиция қилиниши мумкин. Шундан сўнг у ерда блогерга нисбатан айблов эълон қилинади.
Изоҳ (0)