Европа Иттифоқи кенгаши 1 июлдан бошлаб ташқи чегараларини очадиган давлатлар рўйхатини ошкор этди. Бу ҳақда кенгаш расмий баёнотида маълум қилинган.
Рўйхатга Жазоир, Австралия, Грузия, Канада, Марокаш, Янги Зеландия, Руанда, Сербия, Таиланд, Тунис, Уругвай, Черногория, Жанубий Корея ва Япония киритилган.
Мазкур рўйхат учта мезон асосида тузиб чиқилган: охирги 14 кун давомида 100 минг нафар мамлакат аҳолисига нисбатан коронавирус юқтириб олганлар сони, ҳудуддаги COVID-19 билан боғлиқ барқарор ёки беқарор ҳолат ва давлатнинг коронавирус тарқалишига қарши умумий тайёргарлик даражаси. Баёнотда қайд этилишича, рўйхат ҳар икки ҳафтада янгилаб борилади.
АҚШ ҳамда Хитой учун ташқи чегаралар ёпиқлигича қолади. Евроиттифоқ ХХРни ҳукумат мамлакат ҳудудига европаликларнинг киришига рухсат берган тақдирдагина мазкур рўйхатга киритмоқчи.
Мавзуга доир: Ўзбекистон Европа Иттифоқидан янги савдо имтиёзларини олиш учун расмий талабнома юборди
Изоҳ (0)