Эрон пойтахти Теҳрон шимолидаги Sina Athar клиникасида содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Fars агентлиги.
Маълумотларга кўра, яна олти киши жароҳат олган ва улар шифохонага ётқизилган.
Ҳалок бўлганлар — 10 нафар аёл ва уч нафар эркак. Шунингдек, 20 га яқин одам бинодан эвакуация қилинган.
Дастлабки тахминларга кўра, клиникада газ балони портлаб кетган. Портлаш тўлқини қўшни биноларнинг ойнасини ҳам синдириб юборгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)