Аргентиналик мураббий Родолфо Арруабаррена Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» футбол клубидан муддатидан олдин бўшатилгани сабаб 1,5 миллион доллар товон пули олди. 44 ёшли мутахассис жамоа мураббийи сифатида бирорта ҳам ўйин ўтказмаганди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг март ойида Арруабаррена БААнинг бошқа бир клуб — «Шабаб Ал-Аҳли»ни тарк этиб, «Шаржа» билан шартнома имзолаган. Бироқ клуб раҳбарият у билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган.
Родолфо мураббийлик фаолиятини 2011 йилда бошлаган. У юқорида номлари келтирилган жамоалардан ташқари, «Насионал», «Бока Хуниорс», «Ал-Васл», ва «Ар-Райян» клубларини бошқарган.
Маълумот учун, «Шаржа» клубида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров фаолият олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)