• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллионлаб нусхадаги «Тарбия» дарсликларини тайёрлаш ўқув йили бошланишига уч ойдан кам вақт қолганида давлат нашриётидан хусусий корхонага ўтказилди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига қилган ташрифи якунларига кўра, жумладан, умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган «Тарбия» дарсликларини тайёрлаш бўйича буюртмани Ғафур Ғулом номидаги нашриётдан олиб, «КолорПак» компаниясига ўтказиш ҳақида топшириқ берилган. Бу ҳақда «Дарё»нинг расмий доиралардаги манбаси маълум қилди.

    Маълум қилишларича, ташриф якунларига кўра Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга 2020/2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларида дарслик ва ўқув-методик мажмуалари сифатини тубдан ўзгартириш ва замонавий стандартларга мослаштириш мақсадида «КолорПак» компанияси томонидан 1—9-синфлар учун «Тарбия», 5 ва 8—9-синфлар учун «Информатика ва ахборот технологиялари» дарсликлари ва ўқув-методик мажмуаларини ягона дизайн ва услубда нашрга тайёрлаш ҳамда чоп этиш бўйича тегишли чораларни кўриш бўйича топшириқ берилган.

    «Тарбия» қандай фан?

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 23 август куни бўлиб ўтган йиғилишда «Миллий ғоя», «Одобнома», «Дин тарихи», «Ватан туйғуси» каби фанлар негизида ягона «Тарбия» фанини жорий этиш юзасидан топшириқ берилган. Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, яратилаётган янги форматдаги «Тарбия» дарсликлари амалиётга йўналтирилиб, болани муваффақиятли мустақил ҳаётга тайёрлашни асос қилиб олган. Шунингдек, ўқувчини соғлом турмуш тарзи, вақт ҳамда ресурслардан унумли фойдаланишга ўргатади. Дарслик ахлоқ, умуминсоний ва миллий қадриятларга ҳурмат, фаол фуқаролик, мақсад қўйиш ва интилиш кўникмалари машғулотлар орқали шакллантиради.

    Айни вақтда «Тарбия» фани бўйича Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи билан тузилган барча шартномаларни бекор (тегишлилиги бўйича ўзгартириш) қилиш ҳамда ушбу шартномалар бўйича ўтказилган бўнак маблағлар ўзаро ҳисоб-китоб асосида қайтарилиши, ушбу дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш бўйича «КолорПак» компанияси билан шартномалар тузиш белгиланган. Вазир Шерзод Шерматовга бир ой муддатда «КолорПак» компанияси билан ҳамкорлик қилиш масаласи юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилган.

    Таъкидланишича, айнан Олмазор туманига ташриф якунларига кўра халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг истисно тариқасида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этишда матн ва муқова учун ўқувчи кўзини чарчатмайдиган (салбий таъсир қилмайдиган), вазни енгил қоғоз (пухлая бумага — 55-60 гр/м2, пухлост 1,6-2, оқлиги 86 фоиздан юқори, целлюлоза картони) турларидан фойдаланиш ва мавжуд 60*90 1/8 бичимга қўшимча равишда 60*84 1/8, 84*108 1/16 бичимларда чоп этиш тўғрисидаги таклифига ҳам розилик берилган.

    «Талаб этилган шартлардаги маҳсулотни зудлик билан фақат ‘КолорПак’ тайёрлаб бера олди»

    Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сергелига ташрифи чоғида Халқ таълими вазирлигига умумтаълим мактаблари учун дарсликларнинг сифати, мазмуни, дизайни ва жозибадорлигини яхшилаш ҳамда 2020/2021 ўқув йили учун дарслик ва ўқув-методик мажмуалари сифатини тубдан ўзгартириш ва замонавий стандартларга мослаштириш бўйича топшириқлар берилган.

    Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Кембриж университетининг Cambridge University Press (Буюк Британия), Оксфорд университетининг Oxford University Press (Буюк Британия), Германиянинг Klett-Verlag, Hueber Verlag, Сингапурнинг Star Publishing нашриётлари томонидан, шунингдек, Жанубий Корея ва Японияда чоп этилган дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи китоби каби ўқув-методик мажмуалар намуналари ўрганилган.

    «Тарбия» фани дарслиги дастлабки режага асосан Ғафур Ғулом номидаги нашриёт томонидан 1—2—3, 5—6-синфлар учун, Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижобий уйи томонидан эса 4 ҳамда 7—8—9-синфлар учун нашрга тайёрлаш белгиланган. Бироқ Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, нашриётлар томонидан ишлар суст ташкил этилиб, яратилаётган дарсликларни нашрга тайёрлаш ва чоп этишда эскича усул сақланиб қолаётганлиги кўринди.

    «Мазкур шароитда ‘Тарбия’ дарсликларини янгича дизайн ва услубда, сифатли қоғоз ва бўёқларда нашр этилмаслик хавфи юзага келди», — дейилади ХТВнинг «Дарё»га тақдим этилган изоҳида. Вазирликдан қайд этишларича, ҳозирда давлат нашриётларида замонавий дизайнерлар ва саҳифаловчи мутахассислар, рассом ва муҳаррирлар етишмайди, корхоналарнинг эскича ишлаш услуби дарсликларни белгиланган талаб бўйича, тез муддатларда яратиш имконини бермайди.

    Сергелидаги топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида зудлик билан 2020 йилда янгидан яратилиши белгиланган «Тарбия» ва «Информатика ва ахборот технологиялари» дарсликларининг намуналари халқаро талаблар асосида чоп этилган. Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, бундай маҳсулотни оператив равишда замонавий матбаа технологик парки мавжуд бўлган «КолорПак» компаниясигина чиқариб бера олган.

    Янги тайёрланаётган «Тарбия» дарслиги ички саҳифаларидан бири.

    Янги тайёрланаётган «Тарбия» дарслиги ички саҳифаларидан бири.
    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    «‘Тарбия’ ва ‘Информатика ва ахборот технологиялари’ дарсликларининг намуна нусхалари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олмазор туманига ташрифи чоғида тақдимот қилинди (муқовалаш услуби, қоғоз тури ва сифати, дизайн концепцияси матбаа сифати жиҳатидан) ва давлат раҳбари томонидан маъқулланди», — дейилади ХТВ изоҳида.

    Шу муносабат билан 1—9 синфлар учун 70 номдаги 6 миллион нусха «Тарбия» дарсликларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш бўйича «КолорПак» компанияси бош пудратчи сифатида вазирлик билан шартнома тузиши белгиланган. Шартномага мувофиқ, «КолорПак» дарсликларни ягона дизайн ва услубда нашрга тайёрлаш, чоп этилишида техник назоратни таъминлашга ва тақдимотда тасдиқланган форматдаги дарсликни яратишга масъул бўлади, зарур бўлса, нашриётларга янги форматдаги қоғозни ҳам етказиб бериш масъулиятини олган.

    «Қайд этиш керакки, мазкур қоғоз амалда нашриётлар томонидан ишлатиладиган қоғоздан фарқ қилади ва унинг нархи арзонроқ», — дейилади Халқ таълими вазирлиги изоҳида.

    Халқ таълими вазирлигидан «Дарё»га маълум қилишларича, «Тарбия» дарсликларини чоп этиш ишлари «КолорПак» компанияси ва Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи (28 номда 2,6 миллион нусха), «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи (21 номда 1,9 миллион нусха), «Сано Стандарт» компанияси (7 номда 650 743 нусха), «Замин нашр» нашриёти ва «КредоПринт» компанияси (10 номда 692 минг нусха) матбаа корхоналари ҳамкорлигида амалга оширилади.

    Бундан ташқари, «КолорПак» компанияси 42 номда 2 миллион нусха 5, 8—9-синфлар учун «Информатика ва ахборот технологиялари» дарсликлари ва ўқув методик мажмуаларини чоп этиши ҳам белгиланган. Вазирликнинг қайд этишича, бу 2020/2021-ўқув йили учун мўлжалланган жами дарсликларнинг 7 фоизидир.

    «Ғафур Ғулом номидаги нашриёт билан фақат ‘Тарбия’ дарсликларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш бўйича аввал тузилган шартномаларга ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда, ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади, бошқа дарсликлар бўйича нашр ишлари давом эттирилади», — дея қўшимча қилинган Халқ таълими вазирлиги изоҳида.

    «КолорПак» ҳақида

    «КолорПак» компаниясига 2004 йилда асос солинган. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, «КолорПак» матбаа фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланувчи, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирмайдиган тадбиркорлик субъектидир.

    Давлат активларини бошқариш агентлигидан маълум қилишларича, «КолорПак» компанияси 2018 йили Тошкентнинг Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси 1-А уй манзилида жойлашган собиқ полиграфия бино-иншоотларини сотиб олган (ҳукумат қарорида қайд этилишича, ушбу объект «КолорПак»га инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни киритиш шарти билан «нол» қийматда сотилган).

    «КолорПак»га 2018 йили «нол» қийматда берилган ва тўлиқ таъмирдан чиқарилган Юнусободдаги бино.

    «КолорПак»га 2018 йили «нол» қийматда берилган ва тўлиқ таъмирдан чиқарилган Юнусободдаги бино.
    Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

    Агентликнинг қайд этишича, «янги инвестор зиммасидаги мажбуриятни ортиғи билан бажарган». «Сотиб олинган бинода халқаро талабларга мос равишда матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий корхона барпо этилди. Бунинг учун 25,2 миллиард сўм ва 15,2 миллион евро миқдорида сармоя жалб қилиниб, 200 нафардан зиёд киши иш билан таъминланди», — дейилади «Давактив» ахборотида.

    «КолорПак» компаниясининг 50 фоиз улуши Шуҳрат Ёқубжонович Аҳмедовга, 25 фоизи Исмоил Эркинович Исроиловга, қолган 25 фоизи эса Аброр Ахролович Ғаниевга тегишли.

    Скриншот: «Stat.uz»

    Шуҳрат Аҳмедов «ZO‘R TV» телеканали, «Водий садоси» радиоканали, «Тасвир» нашриёт уйи раҳбари сифатида танилган (қайд этиш жоиз, «ZO‘R TV» эгаси ҳисобланган «Телерадиокомпания ZO‘R» компаниясининг ҳам 50 фоизи улуши Шуҳрат Аҳмедовга, 25 фоизи улуши Исмоил Исроиловга, қолган 25 фоизи эса Аброр Ғаниевга тегишли). Шуҳрат Аҳмедов 2018 йили Мустақиллик байрами арафасида «КолорПак» компанияси бош директори сифатида «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

    Скриншот: «Stat.uz»

    Аброр Ғаниев 2019 йил мартида AKFA компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси этиб тайинланган. У 2019 йил сентябрида Akfa Engineering and Management компанияси раҳбари сифатида «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши аъзоси этиб сайланган.

    Исмоил Исроилов Сирдарё вилоятида 2020 йил май ойида кузатилган тошқиндан сўнг зарар кўрган ҳудудларда янги кўп қаватли уйлар қуриш ҳуқуқини қўлга киритган уч компаниядан бири — Whitecity Construction муассисларидан бири (улуши 40 фоиз). «Gazeta.uz» маълумотларига кўра, Исроиловнинг Durable Beton компаниясида ҳам улушга эга, шунингдек, Зокирхўжа Обидович Ортиқхўжаев билан бирга қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Master Pack компаниясининг икки таъсисчисидан биридир.

    Маълумот учун, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матба ижодий уйи Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар тизимидаги унитар корхона бўлиб, 100 фоиз Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли.

    Скриншот: «Stat.uz»

    Дарсликларни чоп этиш механизми қандай?

    Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2018 йил 30 мартдаги «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларига тегишли умумтаълим фанлари бўйича дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш хизматлари (Халқ таълими вазирлигининг махсус тасдиқланадиган рўйхати бўйича) нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатига киритилган.

    Шунга асосан, Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, дарсликлар уларни нашрга тайёрлаган ва ҳуқуқ эгаси бўлган нашриёт-матбаа корхоналари тақдим этган нарх калькуляциялари декларация қилинган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиниб келинмоқда.

    Ўзбекистон Президентининг «Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 16 мартдаги қарорига асосан шундай тартиб ўрнатилганки, унга мувофиқ:

    • ноширлик ва матбаа корхоналари, шу жумладан давлат буюртмасини бажарувчи корхоналар нархни шакллантириш сиёсатини бозор механизмлари асосида эркин шакллантиради;
    • 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат буюртмаси асосида босма маҳсулотлар, шу жумладан, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, Ўзбекистон норезидентлари ҳам қатнашиши мумкин бўлган, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

    26.06.2020, 16:43   Изоҳ (0)   51323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзаободда сув тошқинидан кейин қайта таъмирланган уйлар ўз эгаларига топширилди (фото)

    26.06.2020, 16:32

    «Бизга маслаҳатчилар керак, жазоловчилар эмас» — Тошкентлик рестораторлар

    26.06.2020, 16:09

    Шавкат Мирзиёев Попда фойдаланилмай ётган ерда ташкил қилинган мева-сабзавотчилик кластерига ташриф буюрди (фото)

    26.06.2020, 15:59

    Тошкентда 25 июнь куни Сергели тумани ҳокимлиги ва «Ўзбекнефтегаз» ходимларида коронавирус аниқланди

    26.06.2020, 15:47

    Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодий рақобатга киришиши мумкинлигини айтди

    26.06.2020, 15:36

    Андижонлик фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани ортидан Омбудсман ва Акмал Саидов ўртасида баҳс юзага келди

    26.06.2020, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзбекистонда” 21 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июн, 11:25

    Севимли мультфильмларингиз қаҳрамонлари сиз билан бирга улғайганида, қандай кўринишда бўларди?

    Лайфстайл | 20 июн, 11:19

    АҚШ яқин кунларда Эронга зарба беришга тайёрланмоқда — Bloomberg

    Дунё | 20 июн, 11:13

    “General Motors билан тузилган шартномаларга қатъий амал қиламиз” — Акмалхон Ортиқов UzAutoMotors қандай сотилиши ҳақида

    Иқтисодиёт | 20 июн, 11:03

    Элдор Шомуродов яқин вақт ичида “Башакшеҳир” билан шартнома имзолайди — манба

    Спорт | 20 июн, 10:50

    Севги учбурчаги ва эҳтирослар жўш урган 5 та турк сериали

    Кино | 20 июн, 10:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.