• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бизга маслаҳатчилар керак, жазоловчилар эмас» — Тошкентлик рестораторлар

    15 июнь куни Тошкентдаги умумий овқатланиш муассасалари деярли уч ойлик танаффусдан кейин меҳмонларни қабул қилишни бошлади. Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, бизнес катта йўқотишларни бошдан ўтказди, аммо карантин даврида давлатдан амалий ёрдам олмади. Муассасалар очилганидан кейин ҳам рестораторларнинг санитария талабларига мувофиқ мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича кўплаб саволлари жавобсиз қолмоқда. Соҳа вакиллари «Gazeta.uz»га сектор қўрқмасдан ишлаши учун нима халақит бераётгани ва нега улар текширув идоралари ходимларида жазоловчиларни эмас, балки маслаҳатчиларни кўришлари қанчалар муҳимлигини гапириб берди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Қоидалар ҳаддан зиёд кўп

    Пандемия шароитларида давлат идоралари ва тадбиркорлик субъектлари учун вақтинчалик санитария қоидалари (SanPiN) 23 апрелда Ўзбекистон бош санитар шифокори Баҳодир Юсупалиев томонидан тасдиқланди.

    Testo by Zamira&Co. ресторани ҳам-таъсисчиси Наргиза Улуғованинг айтишича, рестораторлар SanPiN’да белгиланган ушбу қоидаларга ориентир олишган. Бироқ 22 май куни тадбиркорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан ишлаб чиқилган умумий овқатланиш ишларини ташкил этиш бўйича қўшимча тавсиялар олди.

    Мазкур ҳужжатга биноан, залларда меҳмонларни бир стол атрофида икки киши ёки пластик экран ўрнатилган ҳолатда тўрт киши, шунингдек, бир оила вакиллари учун олти кишини қабул қилишга рухсат берилган.

    Бундан ташқари, корхоналарга санитария агентлигининг бошқа тавсиялари ҳам берилган. Масалан, улардан бирида официантлар юзига ҳимоя қилувчи экран кийишлари кераклиги айтилган. «Аммо бу ҳужжат муҳрсиз эди», — дейди Наргиза Улуғова.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Кейинчалик, 4 июнь куни Республика махсус комиссияси умумий овқатланиш муассасаларида хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйишга рухсат бериш учун қарор қабул қилди.

    Ресторанларнинг ишлаши учун мажбурий талаблар қуйидагилар деб белгиланди:

    • зиёфатлар ва оммавий тадбирларни тақиқлаш;
    • иш вақти 08:00 дан 23:00 гача;
    • столлар орасидаги ижтимоий масофага риоя қилиш;
    • бир стол атрофида тўрт нафардан ортиқ кишини (бир оиладан 10 кишидан ортиқ бўлмаган) жойлаштирмаслик ва инфекция тарқалишига қарши кураш бўйича бошқа чоралар.

    Эркин талқин

    Шунга қарамай, Наргиза Улуғованинг сўзларига қараганда, муассасаларга «ҳеч қандай ҳужжатсиз одамлар келишади, огоҳлантириш беришади ва ҳеч қаерда ёзилмаган санитария талабларига риоя қилишни талаб қилишади. Улар қоидаларни ўз билганларича талқин қиладилар ёки айнан қайси талабларга риоя қилиш кераклиги борасида бир қарорга кела олмайдилар» — давом этади у.

    «Масофа ҳақида хабар берилган эди. Кимдир столлар ораси 2 метр, кимдир стуллар оралиғи 2 метр деди. Столга итариб қўйилган стуллар ёки одам ўтирган ҳолатдаги стуллар орасидами?», — дея савол беради Наргиза Улуғова.

    Ўз исмини ошкор қилишни истамаган Тошкент рестораторларидан бирининг сўзларига кўра, иш бошлаганининг биринчи куни у залда меҳмонларни қабул қилиш тақиқланганлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Бу ҳақда тадбиркорни хабардор қилган номаълум кишилар ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишмаган ва фақат ёзги террассалар ишлаши мумкинлигини таъкидлашган. Залларнинг фаолият юритиши учун қандайдир рухсатнома олиш зарур. Бундай рухсатномани қай тарзда ва қаердан олиш тўғрисида кўрсатма берилмаган.

    Safia қандолатчилик уйлари тармоғи 11 июнь куни санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда очилишга рухсат олган. Ушбу ҳужжатни бош шифокор муҳри ва имзоси билан Миробод тумани санитария агентлиги бошқармаси ходимлари беришган. (рухсатнома нусхаси таҳририятда мавжуд).

    Бироқ 16 июнь куни рестораторларнинг санитария агентлиги директори ўринбосари Ботиржон Қурбонов ва бош санитария инспектори Нурмат Отабеков билан учрашувида тадбиркорларга рухсатнома бериш ноқонуний экани айтилган.

    Ундан ташқари, умумий овқатланиш соҳаси юқорида тилга олинган 23 апрелдаги SanPiN талабларига риоя қилиши кераклиги қайд этилган. Бироқ тадбиркорларнинг сўзларига кўра, учрашувдан кейин Ботиржон Қурбонов ҳамкасбининг сўзларини рад этган.

    «ChayKof» кофейнялар тармоғи бошқарувчи-ҳамкори Алина Симерманнинг айтишича, SanPiNда келтирилган ресторан ходимлари ҳимоя кийимларида ишлашлари кераклиги тўғрисидаги кўрсатма бу кийимлар тез олов олиши, остидаги кийимларни эритиши ва терига ёпишиши сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тасдиқланмаган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Қурбонов уч кун ичида аниқ регламентли видео-кўрсатма чиқарилишини ваъда қилди, аммо биз ҳали ҳануз ҳеч нарса олмадик», — таъкидлайди Наргиза Улуғова.

    «Биз қоидани бузишни хоҳламаймиз, жарима тўлашни истамаймиз. Биз COVID-19 тарқалишини камайтиришни ва шу билан бирга иш ўринларини сақлаб қолишни хоҳлаймиз. Биз мадорсизланган ҳолда боши берк кўчадамиз. Аниқ ҳужжат йўқлиги сабаб кўп ҳамкасбларимиз муасасалари ёпиқ», — барча иккиланишларга барҳам берувчи кўрсатмалар бўлмаганлиги сабабли тадбиркорлар ўз ишини давом эттиришдан қўрқишларини таъкидлаганча давом эттирди Testo ҳамтаъсисчиси.

    Пан-Осиё таомлари кафеси Кимчи Плате раҳбари Марина Тен Давлат санитария-эпидемиологоия назорати инспекциясининг туман бўлимлари ҳам маълум ҳудуддаги карантин даражасига қараб умумий овқатланиш тизими фаолият юритиши учун ҳар хил талабларни қўйишларига эътибор қаратди. Бу ҳолат рестораторларни чалкаштиради.

    Алина Симерманнинг сўзларига кўра, умумий овқатланиш муассасалари фаолиятини назорат қилувчи ҳужжатлар, шунингдек, туман ички ишлар бўлимлари ва бошқа назорат органлари ходимлари томонидан ҳам олиб келинади.

    «Нурмат Отабековнинг ўринбосари текшириш учун буйруқ, гувоҳнома ва сўровнома сўралиши кераклигини айтди. Уч кун текшириш келди: ҳужжатлар йўқ, ҳеч қандай сўровнома, текшириш учун буйруқ йўқ. Оғзаки огоҳлантиришди. Бу рейдга ўхшайди», — умидсизланади Наргиза Улуғова.

    «Бизни яширинча ишлашга мажбур қилишяпти»

    Caravan Group асосчиси Тимур Мусиннинг таъкидлашича, биргина Тошкент шаҳрида умумий овқатланиш соҳаси 200 минг кишини иш билан таъминлайди. Бу нафақат ресторанлар, балки алоқадор соҳа ходимлари ҳамдир. «Бироқ ресторан бизнесида етакчи йўқ, ҳеч ким тадбиркорларнинг ёнини олмайди, чунки бу ерда катта пул йўқ», —  деб ҳисоблайди Тимур Мусин.

    Сабина Бакаева томонидан тайёрланган мақоланинг тўлиқ талқинини «Gazeta.uz» нашрида ўқинг — https://www.gazeta.uz/uz/2020/06/26/restaurants/

    26.06.2020, 16:09   Изоҳ (0)   21170
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Попда фойдаланилмай ётган ерда ташкил қилинган мева-сабзавотчилик кластерига ташриф буюрди (фото)

    26.06.2020, 15:59

    Тошкентда 25 июнь куни Сергели тумани ҳокимлиги ва «Ўзбекнефтегаз» ходимларида коронавирус аниқланди

    26.06.2020, 15:47

    Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодий рақобатга киришиши мумкинлигини айтди

    26.06.2020, 15:36

    Андижонлик фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани ортидан Омбудсман ва Акмал Саидов ўртасида баҳс юзага келди

    26.06.2020, 15:05

    Тошкент вилоятида 3 тонна рангли металлни ноқонуний олиб кетаётган фуқаро қўлга тушди

    26.06.2020, 14:50

    Президент «Akfa» университетининг янги биноларини Ўнқўрғондаги «Манзарали боғдорчилик ва гулчилик» компанияси ерларида қуришга рухсат бериши мумкин

    26.06.2020, 14:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.