• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонлик фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани ортидан Омбудсман ва Акмал Саидов ўртасида баҳс юзага келди

    Андижон шаҳар ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқаро А.А.нинг калтаклангани натижасида вафот этиши ортидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Алмал Саидов Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсманнинг минтақавий вакилига нисбатан танқидий фикрлар билдирган. Омбудсман ўз навбатида Акмал Саидовнинг танқидига жавоб қайтарди.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Алмал Саидов

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Алмал Саидов
    Фото: «Дарё»

    «Kun.uz»нинг ёзишича, 25 июнь куни Халқаро пресс-клуб сессиясида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бу каби ҳолатларга реакция қилиш Омбудсманнинг биринчи даражали мажбурияти эканини таъкидлаган.

    Мавзуга доир: Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда фуқаронинг ИИБ томонидан қийноққа солинганини қатъий қоралади

    «Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ходими вилоят прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи билан учрашиши учун хат ёздим. Мен бу бўйича ҳамма гапни айта олмайман, чунки ҳали иш якунланмаган. Мен берилган жавобдан қониқмадим. Марказ мурожаатидан кейин Ўзбекистон Республикаси бош прокурори бу ишни ўз назоратига олди ва бу иш ҳозир республика тергов органлари даражасида олиб бориляпти.

    Омбудсманнинг минтақавий вакилининг жавоби менинг қалбимни хира қилди. Ходимим унга ‘Сиз бу ердасиз, сиз вилоят вакилисиз’ деганида у ‘Менга марҳумнинг оила аъзоларидан ҳеч ким жавоб бермади’ дебди. Бу қандай жавоб? Мен бу каби ҳолатларга реакция қилиш Омбудсманнинг биринчи даражали мажбурияти деб ҳисоблайман», — деб таъкидлаган Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов.

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Омбудсман матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу салбий ҳолат вужудга келишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўрганиш ва келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Омбудсманнинг минтақавий вакили, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Андижон вилояти бўйича вакиллари иштирокидаги эксперт гуруҳи Андижон вилоятида жойлашган бир қатор ички ишлар бўлимлари, шахслар ушлаб турилган, ўз эрки билан чиқиб кета олмайдиган жойлар ва тергов ҳибсхонасида жорий йилнинг 22—23 июнь кунлари мониторинг ўтказган.

    Улуғбек Муҳаммадиев

    Улуғбек Муҳаммадиев
    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир: «Андижондаги воқеа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини кўрсатди». «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳодисага муносабат билдирди

    Таъкидланишича, мониторинг давомида ўрганилган объектларда эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган ёки вақтинча ушлаб турилган шахслар учун яратилган шароитлар ҳамда уларга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланилишининг олдини олиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар ўрганилган.

    Қайд этилишича, мониторинг жараёнида эксперт гуруҳи аъзолари марҳум А.А. яшаб келган хонадонга ташриф буюрди ва унинг яқин қариндошларига ҳамдардлик билдирди. Ташриф жараёнида Омбудсман ходимларига марҳум А.А.нинг синглиси М.Ибрагимова жиноят содир этган ички ишлар ходимларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

    «Бу ҳақда биз батафсил маълумот бермоқчи эдик. Аммо бугун Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик А.Саидов ўз чиқишида Омбудсманнинг минтақавий вакилига танқидий фикрлар билдирди», — дейилади Омбудсман идораси хабарида.

    Маълум қилинишича, марҳум А.А. ички ишлар органлари ходимлари томонидан етказилган тан жароҳати натижасида вафот этганлиги ҳақида интернет нашрларида хабар тарқагач, ушбу ҳолат Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ўрганилиб, алоҳида назоратга олинди ва 14 июнь куни Омбудсман томонидан муносабат ва марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдарлик билдирилган.

    «Қолаверса, вакил томонидан ушбу салбий ҳолат юзасидан ‘Gazeta.uz’ ҳамда UzReport ва ‘Ўзбекистон 24’ журналистларига интервью берилди. Бу пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ жим эди (сайтларда берилган муносабатлар санасидан билиш мумкин). Бунинг учун, аввало, журналистлар, интернет нашрлари ва блогерлардан миннатдор бўлишимиз керак. Давлат раҳбарининг иродаси билан мамлакатимизда бугун сўз ва фикр эркинлиги қарор топди. Бу эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги Ўзбекистоннинг энг катта ютуғидир», — дейилади Омбудсман хабарида.

    Таъкидланишича, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ҳамон жамоатчилик асосида маош олмасдан фаолият олиб боради ва улар ўз ишхоналарига эга эмас. Бу ҳақда вакил бир неча йиллардан буён парламент палаталарига мурожаат қилиб келади. Бундан ташқари вакил котибияти ўз биносига эга эмас, у Тошкент метрополитен биносида ижарада фаолият олиб боради.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 13 июнда Андижонда қийноққа солинган фуқаро вафоти сабаб 3 нафар ИИБ ходими ҳибсга олинган, воқеа 30 майда Андижон шаҳар Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.А. тан жароҳатлари билан касалхонага олиб келинишидан бошланган. Фуқаро 11 июнда вафот этган. 14 июнь куни Андижон вилояти Андижон шаҳар бўйича ички ишлар органлари (ИИО) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ФМБ) бошлиғи подполковник Содиқ Усмонов мазкур воқеа сабаб ишдан олинди. Кейинроқ ИИБда беш киши ишдан олингани ва 19 киши жазолангани маълум қилинди.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда фуқаронинг ИИБ томонидан қийноққа солинганини қатъий қоралади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров бир фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабаб бўлган Андижон шаҳар ИИБ ходимлари ҳаракатига муносабат билдириб, Андижон шаҳар ИИБ ходимларининг ноўрин муносабати асносида касб шаъни оёқости қилингани, бир инсон энг олий ҳуқуқи бўлган яшаш неъматидан мосуво бўлгани, шу билан бирга, мамлакат раҳбарияти ва аҳоли томонидан давлатнинг халқаро имижини яхшилаш учун қилинаётган кўп сонли ҳаракатларга путур етганини таъкидлади.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ушбу вазият бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб, ИИВ раҳбарияти марҳум йигитнинг оиласидан лоақал бир оғиз кечирим сўраб қўйиши кераклигини айтган.

    Мавзуга доир: Андижонда фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши ортидан ички ишлар бўлимлари хоналарига кузатув камералари ўрнатилади

    26.06.2020, 15:05   Изоҳ (0)   44065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида 3 тонна рангли металлни ноқонуний олиб кетаётган фуқаро қўлга тушди

    26.06.2020, 14:50

    Президент «Akfa» университетининг янги биноларини Ўнқўрғондаги «Манзарали боғдорчилик ва гулчилик» компанияси ерларида қуришга рухсат бериши мумкин

    26.06.2020, 14:04

    Майкл Помпео Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнат масаласида амалга оширилган ишларга баҳо берди

    26.06.2020, 13:49

    Кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Сардобадаги 28 та уйнинг тақдири қандай кечаётгани ҳақида маълумот берилди

    26.06.2020, 10:46

    Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди

    26.06.2020, 10:15

    Хоразмда 22 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 7228 кишига етди

    26.06.2020, 10:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тўрт ойда Ўзбекистонга қанча хориж фуқаролари келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 17:30

    Жаҳон банки Ўзбекистонда кичик гидроэнергетикани ривожлантиришга 150 млн доллар ажратади

    Ўзбекистон | 25 июн, 17:20

    Россия ҳарбий кемаси Ла-Манш бўғозидан яширин тарзда ўтди (фото)

    Дунё | 25 июн, 17:12

    Қиммат брендлардан қолишмайдиган ҳамёнбоп косметик воситалар

    Гўзаллик | 25 июн, 17:06

    Ғазода исроиллик ҳарбийлар бўлган машина портлатилди

    Дунё | 25 июн, 16:50

    Чемпионлик йўлаклари тарихи: “Интер” “Милан”га шу орқали ҳурмат кўрсатган, “Барселона” эса ушбу анъана сабаб “Реал” билан зиддиятга борган

    Футбол | 25 июн, 16:46

    Кети Перри ва Орландо Блум 8 йиллик муносабатдан сўнг ажрашди

    Кино | 25 июн, 16:45

    Вьетнамда 8 та жиноят учун ўлим жазоси бекор қилинади

    Дунё | 25 июн, 16:40

    Озарбайжон клуби Бобир Абдиҳолиқов ва Жасур Жалолиддинов билан хайрлашди

    Спорт | 25 июн, 16:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.