«Челси»нинг «Манчестер Сити» устидан қозонган ғалабаси (2:1) туфайли «Ливерпуль» муддатидан олдин Англия Премьер Лигаси чемпионига айланди.
Мерсисайдликлар шу тариқа клуб тарихидаги 43-совринни қўлга киритиб, ушбу кўрсаткич бўйича Англияда биринчи бўлиб олди ва «Манчестер Юнайтед»ни ортда қолдирди.
«Ливерпуль» учун бу Премьер Лигадаги 19-чемпионлик бўлди. Шунингдек, «қизиллар»нинг ҳисобида 7 та Англия Кубоги, 8 та Лига Кубоги ва 9 та Еврокубок соврини бор.
«Манчестер Юнайтед» эса 20 марта Англия чемпионатида, 12 бор мамлакат Кубогида ҳамда 5 мартадан Лига Кубоги ва Еврокубокларда ғолиб чиққан. Жами — 42 та соврин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)