Англия Премьер Лигасида 31-тур баҳслари ниҳоясига етди ва «Ливерпуль» муддатидан аввал чемпионликка эришди.
Мусобақа жадвалида 2-поғонада бораётган «Манчестер Сити» 31-турда «Челси»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Натижада Хосеп Гвардиола шогирдлари Юрген Клопп жамоасини қувиб ўтиш борасида назарий жиҳатдан мавжуд бўлган имкониятдан ҳам маҳрум бўлди.
Шу тариқа «Ливерпуль» 30 йил ичида илк бор Англия чемпионига айланди. Аввалги чемпионлик 1990 йилда, ҳали Англия Премьер Лига ташкил этилгунига қадар қўлга киритилганди. Премьер Лига баҳслари 1992 йилдан бери ўтказилиб келинмоқда.
Маълумот учун, «Ливерпуль» 19 карра мамлакат чемпиони ҳисобланади. Совринлар сони бўйича фақат «Манчестер Юнайтед» «Ливерпуль»дан олдинда (20).
Маълумот учун, жамоага Юрген Клопп мураббий этиб тайинланганидан бери (2015 йилнинг кузи) «Ливерпуль» тўртта мусобақада ғолиб чиқди: 2018/19 йилги Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва 2019/20 йилги Англия Премьер Лигаси.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)