«Ливерпуль» мавсум якунланишига етти тур қолганида чемпионликни қўлга киритиб, Англия Премьер Лигаси рекордини ўрнатди.
«Қизиллар» 2018 ва 2001 йилларда мавсум якунига қадар беш тур қолганида Англия чемпиони деган номга сазовор бўлган «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед»нинг рекордларини янгилади.
Мерсисайд клуби ғалабасига «Челси» ўзига хос тарзда ёрдамлашиб юборди. «Челси» 31-турда «Манчестер Сити»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, «шаҳарликлар»ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юборди. Шу тариқа «Ливерпуль» мавсум якунланишига 7 тур қолганида чемпионлик масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилди.
Қайд этиш жоиз, «Ливерпуль» сўнгги 30 йил ичида илк бор Англия чемпиони бўлди. Клуб охирги марта 1990 йилда чемпион бўлган. Клуб умумий ҳисобда 19 марта Англия Премьер лигасида ғолиб чиққан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)