Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард «Манчестер Сити» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг «Ливерпуль»ни чемпионлик билан табриклади.
«Биз «Ливерпуль»ни табриклаймиз. «Ливерпуль» фақат мазкур ўйинда чемпион бўлмади. Жамоа узоқ вақт давомида барқарорлиги, юқори даражадаги ўйини ва ғалабага бўлган иштиёқи билан аллақачон бунга муносиб бўлганди. Бу адолатли ва ҳақли ғалабадир.
Уларнинг жамоасида ақл бовар қилмайдиган мураббий бошчилигидаги ажойиб ўйинчилар бор. Чемпионликни қўлга киритиш учун қанча меҳнат қилиш кераклигини биламан, айниқса, бу даражадаги рақобат борлигида. Биз «Манчестер Сити»нинг ҳам қанчалик яхши эканлигига гувоҳ бўлдик.
Яна бир бор уларни табриклайман, улар бунга лойиқдир»— дейди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, «Челси»нинг 31-турдаги ғалабаси туфайли «Ливерпуль» мусобақа якунланишига 7 тур қолганида чемпионликни тантана қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)