Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 9-турида «Кванжу» 26 июнь, жума куни «Поҳанг Стилерс»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 34-дақиқасида Мануэль Паласиос меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида Сон Мин Гю «Поҳанг»нинг иккинчи голини урди.
Ушбу баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов тўлиқ ҳаракат қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг очколарини 16 тага етказиб олган «Поҳанг Стилерс» 3-ўринга кўтарилиб олди. «Кванжу» (10) эса 7-поғонада бормоқда.
Кей-Лига
9-тур баҳси
26 июнь, жума
«Кванжу» — «Поҳанг Стилерс» 0:2
Голлар: 0:1 – 34 Паласиос, 0:2 – 88 Сон Мин Гю.«Кванжу»: Юн Пҳён Гук, Ли Ҳан До, Ашурматов, Ким Чҳан Су, Ли Мин Ги, Барбоза (Уреня), Чҳве Жун Ҳёк (Лим Мин Ҳёк, 54), Ом Вон Сан (Ким Жу Гон, 82), Пак Жон Су, Йо Рим, Фелипе.
«Поҳанг Стилерс»: Кан Ҳён Му, Ҳа Чҳан Ре, Ким Гван Сок, О Бом Сок, Квон Ван Гю, Сон Мин Гю, Шим Дон Ун (Ли Шин Мо, 62), Чҳве Йон Жун, О'Нил, Паласиос (Ли Гван Ҳёк, 71), Илюченко.
Огоҳлантиришлар: Чҳве Йон Жун (24), О Бом Сок (41), Барбоза (61).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)