«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Англия Премьер Лигасининг 31-туридан ўрин олган «Челси»га қарши учрашувда (1:2) жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ўз номига гол ёздириб қўйди.
Бу бельгиялик футболчи учун 2015 йилдан бери Премьер Лигада жарима майдончаси ташқарисидан урилган 16-гол бўлди.
Де Брюйненинг кўрсаткичи ушбу давр мобайнида АПЛда ҳаракат қилаётган футболчилар ўртасида энг яхши натижа ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, де Брюйне жорий мавсумда Премьер Лиганинг 29 учрашувида майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)