25 июнь куни кун давомида Юнусобод туманининг Ифтихор кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари давомида мазкур йўналишда йўл қатнов қисмининг фақат битта ҳаракатланиш чизиғи автомобиллар учун очиқ бўлади.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия қилинади.
Пойтахт ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Аввалроқ Тошкентдаги Ҳайдар Алиев кўчасининг бир қисми бир ҳафтага, Дўрмон йўли кўчаси иссиқлик магистрал қувуридаги таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча ёпилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)