• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори: «Ўз миллий валютасида қарз олувчи мамлакатлар камроқ хатарга йўлиқади»

    Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров Ўзбекистон монетар сиёсатида миқдорий юмшатиш инструментини қўллаш имконияти бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.

    Фото: Халқаро пресс клуб

    Фото: Халқаро пресс клуб

    Назиров 17 июнь куни Financial Times’да чоп этилган «Ривожланаётган мамлакатлар ҳам миқдорий юмшатишдан фойдаланиши мумкин» номли мақолада бугунги кунда иқтисодиётни рағбатлантиришда миқдорий юмшатишдан нафақат ривожланган, балки ривожланаётган мамлакатлар ҳам фойдаланаётганига эътибор қаратилганини маълум қилди. Буни Хорватия, Польша, Руминия, Чили ва Индонезия каби ривожланаётган давлатлар тажрибаси кўрсатмоқда, улар йил бошидан ушбу сиёсатни қўллаб, пандемия шароитида белгиланган вазифаларни самарали ҳал қилмоқда.

    «Financial Times мақоласида баён этилган ҳолатлар Ўзбекистон учун прагматик аҳамиятга эга, улар ўзбек монетар сиёсати учун ҳам, фонд биржаси учун ҳам фойдали. Маҳаллий шароитда мавзунинг долзарблигига алоҳида эътибор қаратилиб, корпоратив облигацияларни чиқариш жараёнини жадаллаштириш ҳамда, энг муҳими, давлат қимматли қоғозлари бозорини эркинлаштириш ва ривожлантириш лозимлиги кўрсатилган.

    Давлат ва корпоратив облигациялар бирламчи бозорида битимлар тузилиши мумкинлиги жиҳатидан бундай молиявий инструмент Ўзбекистон учун ниҳоятда долзарб деб ўйлайман. Аёнки, иқтисодиёт, маҳаллий капитал бозорини қўллаб-қувватлаш ҳамда бюджет дефицитини молиялаштириш учун бизда ҳам QЕ (quantitative easing) (таҳр. — миқдорий юмшатиш) сиёсатини қўллаш мумкин, бунда Марказий банк ҳукумат (Молия вазирлиги) чиқарган облигацияларни сотиб олади», — дейди агентлик раҳбари.

    Таъкидланишича, капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан норматив ҳужжатлар базаси ишлаб чиқилгани боис биринчи вазифа бўйича қонунчилик муаммолари қисман ҳал қилинган. 19 июнь куни Олий Мажлиси Сенати корпоратив МЧЖ (АЖ сони 600 бўлса, МЧЖлар сони 140 000 дан ортиқ)ларга облигацияларни чиқариш ҳуқуқини бериш орқали бу жараённи бир қадар енгиллаштирувчи ўзгартиришларни маъқуллади ва қимматли қоғозлар бозори қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.

    «Облигацияларни чиқаришга бўлган талаблар анчагина юмшади ва ташқи молиялаштиришни жалб этиш учун масъулияти чекланган жамиятларга янги имкониятлар яратилди, эндиликда корпоратив облигацияларни чиқариш анъанавий банк кредитига муқобил бўла олади», — дейилади агентлик берган ахборотда.

    Financial Times ташқи қарзлари кўп бўлган давлатлар учун миқдорий юмшатиш сиёсатини қўллаш хатарли эканлигини таъкидлайди: «…ички капитал пулини яратиш ва монетар ва фискал органларга бўлган ишончни қозониш учун зарур комплекс ишлар олиб борилаётган қолган мамлакатлар учун у (миқдорий юмшатиш — таҳр.), бошқа вариантлар бўлмаганда, иқтисодиётни рағбатлантиришнинг фойдали воситасига айланиши мумкин».

    Шу маънода агентлик директори Ўзбекистонда бу борадаги вазиятни мўътадил деб баҳолайди, бунга мамлакатда монетар олтин ва валюта захираларини ошириш бўйича режали ишлар амалга оширилаётганини сабаб қилиб кўрсатади. Шу билан бирга, Financial Times’да захира ҳамда ХМИларидан хорижий валютада олинадиган қарз ўртасида мувозанатни сақлаш лозимлиги алоҳида таъкидланганлигини эслатиб ўтади: «Пул зарб қилишдан иборат баҳсли сиёсат халқаро инвесторлардан хорижий валютада қарз олаётган ва уларнинг ишончини сақлаб қолишга уринаётган давлатлар учун хавфли».

    Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 1 июнь ҳолатига кўра 31,3 миллиард долларни (ЯИМнинг 58.1 фоизи) ташкил этиб, 1 апрель ҳолатига кўра ялпи ташқи қарз 25,1 миллиард доллар (ЯИМнинг 46.6 фоизи)дан иборат.

    Financial Times фикрига кўра, маҳаллий инвесторларни қўллаб-қувватлаш уларни давлат қарзи ўсиб кетмаслигига ишонтиришдан иборат. Бу ривожланаётган мамлакатлар учун миқдорий юмшатишни қўллашнинг асосий мезонидир. Бу ички бозорнинг инвестицион таклифларига таъсир кўрсатади. «Агар инвесторлар маҳаллий валютани чиқариб юборишса, ташқи ларзалар таъсир қиладиган мамлакатларда ҳаёт оғирлашади, агарда улар хорижий валютада қарз олган бўлса, бу вазиятни янада мураккаблаштиради.

    Отабек Назиров ташқи қарзнинг жорий аҳволи ҳамда макроиқтисодий барқарорлик кўрсаткичлари ҳолати эътиборга олинса, бундай мулоҳазалар ўзбек иқтисодиёти учун ҳам ўринли эканлигини таъкидлайди.

    «Сўнгги 5 йил ичида валютадаги ташқи қарз 2 баравардан ортиққа ўсди. Ички захира салоҳиятидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб биламан, зеро маҳаллий молия бозорини қўллаб-қувватлаш учун етарли даражадаги захира шаклланган. Ташқи қарзлардан воз кечиш керак эмас, аммо уларни миллий валютада ва иложи борича хўжалик субъектлари томонидан тўғридан-тўғри жалб қилиш маъқул», — дейди Назиров.

    Шу ўринда агентлик директори ўйламасдан хорижий валютада қарз олаётган давлатлар қийналиб қолиши мумкинлигини тушунтиради, Financial Times ҳам айни шу жиҳатга эътибор қаратган.

    «Молия бозори яхши ривожланмаган мамлакатлар иқтисодиёти учун қарз олиш катта хавф туғдириши мумкин. Валюта даромадлари ташқи омилларга боғлиқ бўлиши (экспорт қилинувчи табиий бойликларга бўлган нархларнинг ўзгарувчанлиги), ‘узун пулънинг йўқлиги, долларлашиш даражасининг юқорилиги кабилар хос бўлган бундай бозорлар муаммодан қочиб қутулолмайди», — дея изоҳлайди Отабек Назиров.

    Шу билан бирга Financial Times таъкидлашича, захираларни тўлдириб, сўнгги ўн йилликда қарзларни назорат қилиб борган ривожланаётган бозорлар эндиликда миқдорий юмшатиш сиёсатини амалга ошириш учун ўзлари яратган имкониятлардан фойдаланиши мумкин.

    Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2020 йилда жалб қилинган қарз миқдори маълум қилинганди.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирус сабабли Ўзбекистонда давлат бюджетида ташқи қарз бўйича ўрнатилган чегаравий миқдор қайта кўриб чиқилади
    • Ўзбекистонда 2020 йилда иқтисодий ўсишни таъминлаш учун 8 та асосий йўналиш белгиланди

    25.06.2020, 12:40   Изоҳ (0)   16893
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ниқобсиз юрганлар бир кун жаримага тортилмайди: ички ишлар ходимлари кун давомида аҳолига ниқоб тарқатади

    25.06.2020, 11:53

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари хуфиёна иқтисодиёт маблағларини жалб этиш учун капитал амнистияси тўғрисидаги қонунни қабул қилиш таклифини билдирди

    25.06.2020, 11:38

    «Йиғилишларда барча ниқобда бўлиши шарт» — Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

    25.06.2020, 10:52

    Тошкентда аҳоли орасида яна 10 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганлар сони 6990 нафарга етди

    25.06.2020, 10:07

    Ўзбекистонда гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига киритилади

    25.06.2020, 09:30

    ИИВ матбуот котиби: «2020 йилда 2350 нафар ички ишлар ходими хизмат интизомини бузгани аниқланган»

    25.06.2020, 08:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.