Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ташаббуси билан ҳар пайшанба ташкил этиладиган профилактика куни тадбирлари доирасида аҳолига бепул ниқоб тарқатилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Таъкидланишича, 25 июнь куни аҳолига тарқатиш учун 30 мингдан ортиқ тиббий ниқоб тайёрлаб қўйилган.
Маълум қилишларича, бугунги профилактика кунида ниқоб тақмаган фуқаролар жаримага тортилмайди, фақат тушунтириши ишлари олиб борилиб, уларга ички ишлар органлари ходимлари томонидан ниқоб тақдим этилади.
«Ҳаммани биргаликда карантин қоидаларига риоя қилишга чақирайлик. Вирусни биргаликда енгамиз!», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)