Seven Seas Yachts компанияси жуда бадавлат инсонлар учун энг ҳашаматли яхталарни ясаш билан шуғулланади. Компаниянинг сўнгги иши — классик Porsche дизайнида яратилган моторли қайиқ бўлди, деб хабар қилади Carakoom.
Ушбу қайиқ Hermes Speedster номини олган. У балиқ овқалаш учун эмас, балки қирғоқ бўйлаб сайр қилиш учун мўлжалланган. Қайиқнинг юнон худоси номи билан аталиши тасодифан эмас. Қадимги Грецияда Гермес тезлик, бойлик, омад ва саёҳат худоси ҳисобланган.
Дизайнерлар 6,75 метрли ушбу қайиқни яратишда классик Porsche 356 моделидан илҳомланган. Катернинг кузов борти ёки ён ойналарига диққат билан қаралса, унинг Porsche’га нақадар ўхшашлигини пайқаш мумкин.
Капитан ўриндиғи қаршисида қурилмалар панели ва ёғочдан ишланган руль чамбараги жойлашган. Hermes Speedster’га 155 от кучига эга Rotax двигатели ўрнатилган. Компаниянинг маълум қилишича, қайиқнинг инновацион корпуси тўлқинларга минимал даражада қаршилик кўратилишини таъминлайди.
Изоҳ (0)