C4drifter ники остидаги ҳаваскор дрифтчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида худди «Форсаж» фильмидагидек каскадёрлик трюкини бажаргани тасвирланган видео билан бўлишди: у ўзининг эски Chevrolet Corvette’сида юк машинасининг остидан ўтиб кетди.
Мазкур трюк бажарилган Corvette тўртинчи авлодининг баландлиги 1177 миллиметрга тенг. Ҳайдовчи худди шу трюкни Corvette’нинг саккизинчи авлодида бажаришга уриниб кўрганида бу иш бермаган бўларди. Чунки янги спорткарнинг баландлиги тўртинчи авлоддан 5,7 сантиметрга баландроқ — 1234 миллиметрга тенг.
https://www.instagram.com/p/CBRVGpzH9sC/
Изоҳ (0)