«Автостат» таҳлил агентлиги Lada XRay хетчбеки эгалари ўртасида онлайн сўровнома ўтказиб, уларнинг ўз автомобиллари ҳақидаги фикрларини йиғди.
Маълум бўлишича, кўпчилик Lada XRay’ни чиройли, оригинал автомобиль ва ёши катта инсонлар учун мўлжалланган деб ҳисоблайди. Улар дастлаб бунинг ўрнига Lada Vesta (45 фоиз), Кia Rio (16 фоиз), Hyundai Solaris (14 фоиз), Renault Sandero (14 фоиз) ва Lada Granta (11 фоиз) харид қилиш имкониятини кўриб чиққан. Моделнинг аксарият эгалари XRay’ни унинг чиройли ташқи кўриниши ва оригинал дизайни (67 фоиз), нархи (59 фоиз) ва хизмат кўрсатиш имконияти (50 фоиз) учун харид қилган.
Автомобиль эгаларининг ярмидан кўпи (56 фоизи) ўз харидидан афсусланмаслигини айтиб, ижобий фикрлар билдирган. Бироқ уларнинг 37 фоизигина танишлари ва дўстларига ушбу моделни тавсия қилган. Сўровнома давомида XRay’нинг бир қатор камчиликлари ҳам санаб ўтилган. Иштирокчиларнинг ҳар учтадан биттаси (31 фоиз) ёқилғи сарфининг кўплигидан шикоят қилган бўлса, 11 фоизи эса салоннинг арзон пластик билан қоплангани ва олд ойнанинг кенг токчалари сабаб кўриш ёмонлигидан норози бўлган.
Изоҳ (0)