АҚШ президенти Дональд Трамп Қозоғистон давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга телеграмма юбориб, республикани сиёсий жиҳатдан модернизация қилишда халқаро ҳамкорликка тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Трампнинг Тўқаевни президентликка сайланганига бир йил тўлгани билан табриклагани, у мамлакатда олиб бораётган ислоҳотлар ижобий самара бераётгани ва икки томонлама ўзаро стратегик ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини билдирган.
«Сиз ишлаб чиққан сиёсий модернизацияга қаратилган мақсадли ислоҳотлар дастури юқори баҳога муносиб. АҚШ аҳолининг давлатга бўлган ишончини орттириш ва тараққий этадиган ҳамда фаол жамият асоси бўлган эркинлик ҳимоясини мустаҳкамлаш борасидаги мақсадларни қадрлайди. Мазкур ташаббусларни амалга ошириш, ўзаро стратегик ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз», – дея қайд этган Трамп.
Мавзуга доир: Трамп Мадуро билан фақат унинг ҳукуматдан кетиши ҳақида гаплашиш учун учрашиши мумкинлигини маълум қилди
«COVID-19’нинг тарқалишига қарши амалга оширган қатъий чораларни ҳам алоҳида қайд этиб ўтишим зарур. Биз пандемияни тўхтатиш ва ундан кейин иқтисодиётни қайта тиклаш борасидаги қўшма ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз», – дейилади телеграммада.
Изоҳ (0)