Авиаҳалокатда вафот этган аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Сала «Нант»нинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши 10 нафар футболчилари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Француз клубининг 99 фоиз мухлислари Сала учун овоз берди. У 2015—2019 йилларда «Нант» шарафини ҳимоя қилган. Клуб сафида 133 та ўйин ўтказиб, 48 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Сала 2019 йилги қишки трансферлар ойнасида «Нант»дан «Кардифф Сити»га ўтади. 21 январь куни кечқурун ҳужумчи шахсий самолётда Уэльсга учиб кетади, бироқ қўнишга бир соат қолганида самолёт радарлар кузатувидан ғойиб бўлади. Кейинчалик қидирув гуруҳи Ла-Манш каналининг пастки қисмидан самолёт ва Саланинг жасадини топади. Бироқ учувчининг жасади топилмайди.
Мавузга доир: Эмилиано Сала самолётдан овозли хабар юборди: «Эй Худойим, бу қанчалик даҳшатли»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)