Испания Ла Лигасининг 28-тури доирасида ўтказилган «Мальорка» — «Барселона» учрашувида майдонга югуриб чиққан мухлис 4 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда АS хабар бермоқда.
Манбага кўра, спортдаги зўравонлик ва ирқчиликка қарши кураш бўйича давлат комиссияси мухлисга спорт иншоотларига олти ой давомида ташриф буюришни тақиқлаш билан биргаликда 4 минг евро миқдорида жарима солишни таклиф қилган. Ўз навбатида «Мальорка» ҳам 20 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Аввалроқ томошабинларсиз ўтган «Мальорка» — «Барселона» учрашувида мухлис Лионель Месси билан суратга тушиш мақсадида майдонга югуриб чиққани ҳақида хабар берилганди.
Мазкур учрашув 4:0 ҳисобида «Барселона» фойдасига ҳал бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)