Ўзбекистон футбол терма жамоаси сентябрь ойида Тожикистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайтида маълум қилинди.
Вадим Абрамов қўл остидаги жамоа октябрь ва ноябрь ойларида ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 саралашидан ўрин олган қолдирилган ўйинларни ўтказади. Мазкур расмий ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон Тошкентда Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ўйин 4 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Ироқ терма жамоаси октябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишга рози бўлмагани хабар қилинганди.
Мавзуга доир: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасидаги ўйинларни қачон ўтказиши маълум бўлди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)