ПСЖ машғулотларни бошлаш арафасида жамоада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тўртта ҳолат аниқланганини маълум қилди.
Таъкидланишича, жамоанинг уч нафар ўйинчиси ва мураббийлар штабининг бир вакилида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган.
«Беморларда инфекция аломатлари аниқланганида, улар бир-бирлари билан мулоқот қилмаган ва ўзини ўзи яккалаш режимида бўлган. Ҳозирда уларда ҳеч қандай касаллик йўқ ва машғулотларни қайта бошлаши мумкин», — дейилади Париж клубининг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Франция чемпионатининг 2019/2020 йилги мавсуми муддатидан олдин якунланди. Унда ПСЖ мамлакат чемпиони деб тан олинган. Франция чемпионатининг янги мавсуми бошланиши эса 22 август санасига белгиланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)