Ўзбекистонда 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 кишига кўпайиб, 6500 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган жами 4450 нафар фуқаро (69 фоиз) касалликдан соғайган.

22 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида жами 2031 нафар бемор касалликдан даволанмоқда.Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда. Ҳозиргача 19 бемор касаллик асоратларидан вафот этган.