Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда коронавируснинг йўқ бўлиши учун ҳаво ҳарорати қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Фото: «Дарё»

Ҳабибулла Оқиловга «Кундан-кунга ҳаво исиб бормоқда, коронавирус иссиқда нобуд бўлиши ростми?», деган савол берилди.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус 30 даража иссиқ ва ундан юқори ҳароратда юқиш фаоллигини тўлиқ йўқотади. Ҳаво намлигининг пасайиши ва тўғридан-тўғри тушувчи қуёш нурлари вирусни нобуд қилади. Ҳаво ҳарорати 70 даража ва ундан юқори бўлганда вирус тўлиқ йўқолади.