Ёноқларни кичрайтириш мақсадида қилинган гўзаллик уколлари қизнинг юзини квадрат шаклга киритди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Австралияда яшовчи 19 ёшли София Маррокуин семиз ёноқларини жарроҳлик аралашувисиз, ёғларни эритувчи муолажа ёрдамида йўқотмоқчи бўлди.
Қизнинг айтишича, одатда бу уколлар иккинчи иякни йўқотиш учун қилинади.
Уколлардан кейин қизнинг юзи шишиб, кўкариб кетди, ияги эса сезувчанликни йўқотиб, квадрат шаклга кирди.
Маррокуин ўзининг янги кўринишига ота-онаси ва дўстларининг реакциясини видеога олиб, TikTok’ка жойлади. Видео қисқа вақт ичида оммалашиб, уни 3,6 миллион марта томоша қилишди.
Изоҳ (0)