Коронавирус пандемияси сабаб Шарқ гавҳари, ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқанд ҳувиллаб қолган эди, деб ёзади Sputnik.
Коронавирус инфекцияси тарқалиши сабаб туризм соҳаси минглаб иш ўринларни йўқотди, Самарқанд вилоятида туризм хизматлари 90 миллион доллар зарар кўрди.
Самарқанд мамлакат аҳоли орасида ҳам катта шуҳратга эга. Бошқа минтақалардан Самарқанддаги бир неча минг йиллик тарихий обидаларни кўриш истагида бўлганлар бисёр.
Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказиб, ички туризмни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган эди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ички туризм соҳада 200 мингдан зиёд аҳолини иш билан таъминлаши мумкин. Мутасаддиларга янги ички туризм маршрутлари очиш, кўчма дам олиш масканларини кўпайтиришга оид кўрсатмалар берилган.
Самарқанддаги сайёҳлик объектларида барча санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмоқда. Кириш ва чиқиш жойларида дезинфекция йўлаги ўрнатилган ва ташриф буюрувчиларнинг ҳарорати ўлчанади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)