Австралиянинг Face Brа компанияси ўз мижозларига юздаги ортиқча ёғ тўқимаси (иккинчи ияк)дан бир кунда халос этадиган ускунани таклиф этмоқда, деб ёзади Daily Star.
Ускуна матодан ишланган бўлиб ияк остидан ўтказилиб, бошга маҳкамланади.
Ускуна тақиб юрилса, ортиқча ёғ тўқимаси бир кунда бир сантиметрга кичраяди.
Бундан парҳез қилиш ёки спорт залга бориб машқ қилиш талаб қилинмайди. Керакли натижага лимфа тизими фаолиятининг яхшиланиши ҳамда тери остида йиғилган ёғнинг тер билан чиқиб кетиши ҳисобига эришилади.
Ушбу ускунанинг нархи 16 фунт стерлинг (20 доллар)ни ташкил этади.
Изоҳ (0)