• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон шифохоналаридаги коронавирусга чалинган беморлар сони биринчи марта 1500 нафардан ошиб кетди

    Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кундан кунга ортиб бориши ортидан шифохоналардаги беморлар сони биринчи марта 1500 нафардан ошиб кетди. Ҳозирда Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудидаги шифохоналарда 1532 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда шу пайтгача бир вақтда шифохонада коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 1500 дан ошмаганди. Апрель ойининг иккинчи ярмида шифохоналардаги беморлар сони 1300 нафардан кўп бўлганди. Шундан сўнг соғайганлар сони янги касалланганлар сонидан кўпайиши ортидан шифохонадаги беморлар сони камая бошлади. 28 апрель куни беморлар сони 1000 нафардан камайди, 18 майда эса 464 нафар бемор қолганди. Даволаниш кўрсаткичи 82 фоизга етиб, коронавирусдан холи ҳудудлар сони ҳам ошиб бораётганди.

    Карантин чекловлари енгиллаштирилиб, хориждан чартер рейслар сони кўпайтирилгач, беморлар сони ҳам кўпайишни бошлади.

    Ўзбекистонда 17 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, 5682 кишида коронавирус аниқланган бўлса, улардан 4131 нафари касалликдан фориғ бўлган. 19 бемор эса касаллик асоратларидан вафот этган.

    Айни вақтда шифохоналардаги 1532 нафар бемордан 1203 нафари Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда (Сирдарё вилоятидаги беморлар ҳам Тошкент шаҳрига ўтказилган). Қолган 329 нафар бемор мамлакатнинг 9 ҳудудидаги шифохоналарда даволанмоқда.

    Қорақалпоғистонда 6, Андижонда 7, Сурхондарёда 15, Наманганда 21, Самарқандда 23, Хоразмда 24, Бухорода 27, Навоийда 51 ва Қашқадарёда 155 нафар бемор қолди. Жиззах ва Фарғона вилоятлари эса коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди.

    Охирги вақтларда Ўзбекистонда касаллик юқтириб олиш ҳолатлари кўпаймоқда. 7 июндан буён 9 марта бир кунда касалланганлар сони 100 нафардан ошди, шулардан 2 тасида эса 200 нафардан ҳам ошди. Касалликдан соғайиш ҳолатлари эса сўнгги кунларда анча паст кўрсаткични қайд этмоқда. Мисол учун, 15 июнь куни янги касалланганлар соғайганлардан деярли 2,5 баробар (183 га 76), 16 июнь куни 3 баробар (230 га 77), 17 июнда эса деярли 5,5 баробар (189 га 35) кўп бўлди.

    Янги тартибга кўра, коронавирусдан даволаниб чиққан беморлар реабилитацияга эмас, тўғридан-тўғри уйига жўнатилмоқда. Реабилитацияга кузатилганлар орасида вируснинг қайталаниши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмагач, бу тажрибадан воз кечилди. Реабилитациядаги беморларнинг ҳар бири учун 2,8 миллион сўмдан пул сарфланаётганди. 23 май ҳолатига кўра, реабилитацияга ўтказилган 2492 нафар бемор учун 6 миллиард 977 миллион сўм сарфлангани маълум қилинганди.

    Ўзбекистон беморларни даволашда яна бир янги амалиётга ўтиш арафасида. Президент Шавкат Мирзиёев 16 июндаги видеоселекторда «Вируснинг енгил шакллари аниқланган ёки касаллик аломатларсиз ўтаётган фуқароларни уй шароитида тиббий назоратда ушлаш ва даволаш амалиётини йўлга қўйишимиз керак», деб айтиб ўтди.

    ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев ҳатто дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам коронавирусга чалинганлар фақат оғир ҳолатлардагина шифохонага ётқизилиши, қолган пайт керакли дори-дармонлар тавсия қилиниб, уйда даволаниш буюрилишини қайд этди.

    Ўзбекистон бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков 1 июндаги брифингда коронавирус инфекцияси 80 фоиз ҳолатда енгил, 15 фоиз ҳолатда ўрта оғирликда ва фақат 3-5 фоиз ҳолатда оғир, яъни нафас етишмовчилиги билан кечишини айтиб ўтганди.

    Ҳозирги кунда шифохоналарда коронавирусдан даволанган ҳар бир бемор учун 32,3 миллион сўмдан пул сарфланмоқда. 23 майда эълон қилинган ҳисоботда коронавирусга чалинган беморлар даволаниб чиқиши учун 109 миллиард сўмдан ортиқ пул сарфлангани маълум бўлганди.

    18.06.2020, 03:05   Изоҳ (0)   51380
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пенсия жамғармасига янги директор тайинланди

    18.06.2020, 01:32

    Марказий банк: Май ойида ўзбек сўми курси 0,15 фоизга қадрсизланди

    18.06.2020, 00:31

    Ўзбекистонда 17 июнь куни 189 кишида коронавирус аниқланди. Тўртта ҳудудда аҳоли орасида касаллик қайд этилди

    17.06.2020, 23:51

    Ўзбекистонда яна 44 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 5682 нафарга етди

    17.06.2020, 23:45

    Карантин сабабли Президент мактабларига қабул бир йилга қолдирилди

    17.06.2020, 23:22

    Ўзбекистонда лифтларни таъмирлаш ва янгилаш учун маблағлар бюджет ҳисобидан қопланади

    17.06.2020, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.