• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 17 июнь куни 189 кишида коронавирус аниқланди. Тўртта ҳудудда аҳоли орасида касаллик қайд этилди

    Ўзбекистонда 16 июнь соат 23:00 дан 17 июнь соат 23:00 га қадар 189 кишида коронавирус аниқланди. Бу бир кунда энг кўп касаллик аниқланиши бўйича учинчи натижа. 7 июнда 237 кишида, 16 июнда 230 кишида коронавирус аниқланганди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5682 нафарга етди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 169 нафари карантин муассасаларида
    • 13 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 5 нафар, Бухоро вилоятида — 3 нафар, Тошкент вилоятида — 3 нафар, Сурхондарё вилоятида — 2 нафар)
    • 7 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида (уларнинг барчаси Тошкент вилоятида) аниқланган.
    Кун давомида бешта ҳудудда касаллик аниқланди. Ушбу ҳудудларнинг тўрттасида аҳоли орасида касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилди.

    Аҳоли орасида энг кўп касалланиш ҳолати яна Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда беш кишида коронавирус аниқланган. 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамасидаги департамент мудирларидан бирида коронавирус аниқлангани маълум бўлганди. Ҳозирда ҳукумат биноси қатъий карантинга олинган.

    Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони ошгани сабаб 17 июнь куни «Малика» савдо маркази, Юнусобод деҳқон бозори ва Учтепа туманидаги «Ўрикзор» савдо комплекси фаолияти тўхтатилди. Бир кун аввал «Малика» савдо маркази сотувчисида коронавирус аниқланганди. Шаҳардаги 71 та маҳалла «қизил» ҳудуд сифатида белгиланди (уларнинг рўйхати билан ушбу ҳаволада танишиб олишингиз мумкин). Бир ҳафта аввал Тошкентдаги 42 та маҳалла «қизил» эди.

    Бухоро вилоятида 8 та янги ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг 3 таси аҳоли орасида аниқланди. Бунгача Бухорода 10 июнь, 12 июнь, 14 июнь ва 16 июнда ҳам аҳоли орасида коронавирус аниқланганди.

    Сурхондарё вилоятида 6 та янги ҳолат қайд этилиб, улардан 2 таси аҳоли орасида аниқланди. Сурхондарёга 14 июнь куни коронавирус қайтганди. Вилоятдаги ташкилотлардан бирининг ходими Тошкент шаҳрида хизмат сафаридан қайтгач ҳамкасбларига касалликни юқтиргани маълум бўлганди. У бемор билан мулоқотда бўлган 300 дан ортиқ одам карантинга олинганди. Бундан ташқари, 16 июндан бошлаб Термиз шаҳрига кириб-чиқиш вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди. Музработ туманидаги тўйда белгиланган карантин қоидаларига риоя қилинмагани оқибатида 250 нафардан ортиқ фуқаро карантинга олинган.

    Тошкент вилоятида халқаро юк машинаси ҳайдовчилари орасида 7 та, аҳоли орасида 3 та ҳолат қайд этилди.

    Самарқанд вилоятида қайд этилган 5 та ҳолатнинг бари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Аввалроқ Самарқанд туманида аза маросими чоғида коронавирус юқиши қайд этилгани маълум бўлганди.

    Касалликдан даволаниш

    17 июнь куни 35 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди. Шундан 31 нафари Тошкент шаҳридаги, 4 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5682 нафар бемордан 4131 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда. 13 июнь куни бу борадаги кўрсаткич 78 фоизгача ҳам чиққанди. Аммо сўнгги кунларда янги касалланганлар сони соғайганлар сонидан бир неча баробар кўп бўлмоқда. Мисол учун, 15 июнь куни янги касалланганлар соғайганлардан деярли 2,5 баробар, 16 июнь куни 3 баробар, 17 июнда эса деярли 5,5 баробар кўп бўлди.

    Коронавирусдан даволанаётган беморлар сони Ўзбекистонда биринчи марта 1500 нафардан ошиб кетди. Айни вақтда шифохоналардаги 1532 нафар бемордан 1203 нафари Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда (Сирдарё вилоятидаги беморлар ҳам Тошкент шаҳрига ўтказилган). Қолган 329 нафар бемор мамлакатнинг 9 ҳудудидаги шифохоналарда даволанмоқда.

    Қорақалпоғистонда 6, Андижонда 7, Сурхондарёда 15, Наманганда 21, Самарқандда 23, Хоразмда 24, Бухорода 27, Навоийда 51 ва Қашқадарёда 155 нафар бемор қолди. Жиззах ва Фарғона вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди.

    Аҳволи оғир беморлар

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1532 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда. Бир сутка аввал аҳволи оғир беморлар сони 13 нафарни ташкил этаётганди.

    15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 19 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойининг ўзида 4 нафар бемор вафот этди.

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 28 636 нафар, стационар карантинда эса 22 055 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидаги фуқаролар сони 742 нафарга камайган бўлса, стационар карантиндаги фуқаролар сони 690 нафарга кўпайди.

    17.06.2020, 23:51   Изоҳ (0)   165489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна 44 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 5682 нафарга етди

    17.06.2020, 23:45

    Карантин сабабли Президент мактабларига қабул бир йилга қолдирилди

    17.06.2020, 23:22

    Ўзбекистонда лифтларни таъмирлаш ва янгилаш учун маблағлар бюджет ҳисобидан қопланади

    17.06.2020, 22:45

    «Малика» савдо маркази, Юнусобод деҳқон бозори ва «Ўрикзор» ёпилди. Тошкентдаги 71 та маҳалла «қизил» ҳудуд сифатида белгиланди

    17.06.2020, 22:09

    Вазирлар Маҳкамаси ходимида коронавирус аниқланди. Ҳукумат биноси қатъий карантинга олинди

    17.06.2020, 21:48

    Ўзбекистонда хостеллар ўз фаолиятини қачондан қайта тиклаши мумкин?

    17.06.2020, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45

    Фильмларда фақат энг синчков томошабинлар илғайдиган яширин ишоралар

    Кино | 7 август, 14:30

    Ғазода беморлар учун қон танқислиги кўпайди

    Дунё | 7 август, 14:15

    Дарвин Нуньес фаолиятини “Ал-Ҳилол”да давом эттиради

    Спорт | 7 август, 14:08

    50 йил кутилган лойиҳа: Италияда дунёдаги энг узун осма кўприк қурилади

    Дунё | 7 август, 13:57

    Сурхондарёдаги айрим йўлларда тезлик соатига 130 километр этиб белгиланади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.