«Реал»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Васкес жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, 28 ёшли футболчи болдир мушакларини шикастлаб олган. АS хабарига кўра, Васкес икки ҳафта майдонга туша олмайди.
Шу тариқа Лукас «Валенсия», «Реал Сосьедад», «Мальорка» ва «Эспаньол» жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юборадиган бўлди.
Лукас Васкес «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсум у Ла Лигада 14 ўйин ўтказиб, иккитадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.
Мавзуга доир: «Реал» ҳужумчиси Лука Йович жиддий жароҳат олди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)