• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда коронавирусни даволашда безгакка қарши препаратлар самарасиз деб топилди

    АҚШнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифати бўйича санитария назорати бошқармаси (FDA) касалхонага ётқизилган беморларни коронавирусдан даволашда безгакка қарши гидроксихлорохин ва хлорохин препаратларидан фойдаланишга берган рухсатини бекор қилди. Бу ҳақда бошқарманинг 15 июнь куни эълон қилган ҳужжатида маълум қилган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Унда қайд этилишича, янги клиник тадқиқотлар эндиликда ушбу дориларни коронавирусга қарши самарали деб топишга ҳеч қандай сабаб йўқлигини кўрсатган.

    «Биз илм-фанга таянишимиз, COVID-19 ҳақида янада кўпроқ маълумот олганимиз сари бу борадаги қарорларимиз ўзгариши мумкинлигини таъкидлагандик», — дейди FDA’нинг тиббий ва илмий масалалар бўйича ўринбосари Ананд Шаҳ.

    Гидроксихлорин безгак ва ревматологик касалликларга қарши препаратдир. 28 март куни FDA ундан касалхонага ётқизилган беморларни коронавирусдан даволашда фойдаланишга рухсат берганди. FDA шифокор назоратисиз қўллашни тавсия этмаган.

    24 апрель куни айрим беморлар юрагида муаммолар кузатилган ва 20 нафар кўнгилли ушбу ҳолат оқибатида вафот этгани сабабли АҚШда безгакка қарши хлорохин препаратини коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўллаш бўйича синовлар тўхтатилганди.

    АҚШ президенти Дональд Трампнинг коронавирусни даволашда безгакка қарши препаратларнинг самарали эканлиги тўғрисидаги сўзларидан сўнг безгакка қарши гидроксихлорохин ва хлорин препаратларига талаб 46 баравар ошган.

    Президент препаратларнинг коронавирусни даволашда таъсирини бир неча бор ижобий баҳолаган. Мутахассислар эса COVID-19’ни даволашда расман тасдиқланмаган ушбу препаратлар ҳақида бундай хулосага келишга ҳали эрта эканлигини айтиб, унинг кўплаб салбий таъсирлари борлигидан огоҳлантирган.

    22 майдан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг экспертлар гуруҳи гидроксихлорохин ва хлорохинни COVID-19 касаллигини даволашда қўллашни вақтинча тўхтатди, бунга ушбу дорилар туфайли ўлим ҳолатининг ошгани сабаб бўлган.

    16.06.2020, 17:09   Изоҳ (0)   18468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус сабабли Малайзия ва Индонезия ўз фуқароларига 2020 йилда Ҳаж зиёратини бекор қилди

    16.06.2020, 16:32

    КХДР Кэсондаги Кореялараро алоқа офисини портлатиб юборди

    16.06.2020, 14:51

    Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 8 миллиондан ошди

    16.06.2020, 12:34

    Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 минг кишидан ошди, Қирғизистонда эса 2,5 мингга яқинлашди

    16.06.2020, 11:48

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 46 кишига, Жанубий Кореяда эса 34 кишига ошди

    16.06.2020, 10:47

    Дональд Трампнинг жияни президент ҳақидаги «ахлоқсиз ҳикоялар»ни ошкор қилишни режалаштирмоқда

    16.06.2020, 04:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.