Тошкентда 14 июнь куни Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 33 нафар коронавирус инфекциясидан соғайган бемор реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, тузалганларнинг 21 нафари эркаклар, 12 нафари аёллар бўлиб, энг каттаси 69 ёшда, энг кичиги 3 ёшли қизалоқ. «Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1930 нафарга етди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Ўзбекистонда 14 июнь куни коронавирусга чалинган 69 нафар бемор тузалди (аввалроқ Бухоро ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жами 36 киши соғайгани ҳақида хабар берилган эди), мамлакат бўйича коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3943 нафарга етди.

Маълумот учун, 14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5051 нафарни ташкил этмоқда; беморларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.