Empire журнали ўз обуначилари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига таяниб, тарихдаги энг буюк киноқаҳрамон номини эълон қилди.
Мазкур рейтингга Харрисон Ford ижросидаги археолог Индиана Жонс қаҳрамони етакчилик қилди. Иккинчи поғонадан «Бегона» сериалидаги Эллен Рипли (Сигурни Уивер ижросида) ўрин олди.
Film News сайти Empire’нинг босма нашрида эълон қилинган тўлиқ рўйхат билан бўлишган. Кучли учликка кичик Роберт Дауни ижросидаги Темир одам якун ясаган. Бундан ташқари, рейтингдан Капитан Америка, Люк Скайуокер, Бэтмен, малика Лея, Жеймс Бонд, Супермен ва Қора пантера ҳам ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Индиана Жонс фильмининг 5-қисми 2022 йил июль ойида катта экранларга чиқиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)