Навоийнинг «Қизилқум» футбол клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди.
Клуб матбуот хизматининг «Дарё» мухбирига тасдиқлашича, Ҳасан Рўзиев «Қизилқум» президенти лавозимини тарк этган. Қайд этиш жоиз, аввал ҳакам сифатида фаолият олиб борган Рўзиев 2020 йил 6 март куни клуб раҳбарига айланганди. Унинг нима сабабдан клубдан кетгани очиқланганича йўқ. Шунингдек, унинг ўрнига кимнинг раҳбар бўлгани ҳам ҳозирча аниқ эмас.
Эслатиб ўтиш керак, Ҳасан Рўзиев «Қизилқум»га келгунга қадар «Сурхон» клубида ҳам ишлаганди. У 2020 йил январида «Сурхон» бош директорига айланган ва орадан икки ой ўтиб ишдан кетганди.
Маълумот учун, бироз муддат аввал «Қизилқум» жамоасида бош мураббий ҳам алмашди. Жамоани бошқариб келган Ҳамид Актамов ўрнига таниқли мутахассис Тачмурод Агамуродов бош мураббий этиб тайинланди.
«Дарё» манбасига кўра, Ҳамид Актамов эндиликда клуб бош менежери сифатида фаолият олиб боради.
«Қизилқум» жорий мавсум Суперлиганинг дастлабки 3 та турида атиги 1 очко олишга эришди. Навоийликлар Суперлига 4-турини 13 июнь куни Олмалиқнинг ОКМК клубига қарши ўтказади.
Диёр Имомхўжаев: Суперлигада «кўчманчи футболчилар» сезиларли даражада камаяди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)