Бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Константин Сзю енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва MMA спорт тури ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Унинг таъкидлашича, Нурмагомедовда камчиликлар бор ва Ҳабиб уларнинг устида ишлаши керак.
«У қўлини кўтариши керак, қўл билан ишлашини кучайтирса — ҳаммаси ажойиб бўлади», — дейди собиқ боксчи.
Шунингдек, Сзю UFC 252 мусобақасида ўта енгил вазн тоифаси чемпионлик камари учун Жозе Алдога қарши жангга чиқадиган россиялик яккакурашчи Петр Янни танимаслигини айтди.
«Бажонидил унинг иштирокидаги жангларни кузатиб бораман. Ҳозиргача кўрмаганман. Мен одатда бу спорт турини кузатмайман. Назаримда ётган одамга ҳатто қўл билан зарба бериш нотўғри. Бу спорт турида эса ердаги рақибни тепиш ҳам мумкин», — дея қўшимча қилади Сзю.
Эслатиб ўтамиз, Петр Ян бир неча йил бокс билан шуғулланган ва интервьюларида Сзюнинг мухлиси эканлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)