2019 йилнинг сентябрида Saudi Aramco объектларига ҳужум қилган қанотли ракеталар Эронга тегишли бўлган. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гуттериш ҳисоботида сўз боради, деб хабар қилади Reuters.
2019 йилнинг декабрида БМТ раҳбари ҳужумни уюштирган ракета ва учувчисиз бошқариладиган қурилмалар Эронга тегишли эканлигини тасдиқлай олмаслигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрида Саудия Арабистонидаги Saudi Aramco нефть заводларига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилганди. Натижада мамлакатда нефтни ишлаб чиқариш икки бараварга қисқарган. Ҳужум бўйича масъулиятни Ямандаги хусий жангарилари ўз зиммасига олган, кейинроқ АҚШ ҳамда Саудия Арабистони ушбу ҳужумлар ортида Эрон турганини билдирганди.
Изоҳ (0)