Когон шаҳрида катта миқдордаги пулни сохта маълумотлар тузиш орқали ўзлаштирган ва талон-торож қилган фирма фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилган.
Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувида «С.Қ.» унитар корхонаси собиқ раҳбари М.Қ. «Соҳибкор деҳқон бозори» МЧЖда қурилган савдо дўконлари учун тўловлар тўлиқ тўланганлиги тўғрисида сохта маълумотларни тузиш орқали фуқаролар номига савдо дўконига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олишга эришиб, «С.Қ.» манфаатларига 593,4 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Самарқандда деярли 600 миллион сўмлик ун маҳсулотлари талон-торож қилингани аниқланди
- Андижонда 100 млн сўмдан ортиқ пулни ўзлаштирган солиқчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
- Гурланда 400 млн сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирган собиқ банк раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
- Фарғонада болалар ва ўсмирлар спорт мактабини таъмирлашда 150 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди
Изоҳ (0)