Ўзбекистонда 10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 44 нафарга кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 4591 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 12 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида (Тошкент вилоятида — 2 нафар, Сирдарё вилоятида — 8 нафар ва Хоразм вилоятида — 2 нафар);
- 12 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 6 нафар, Сирдарё вилоятида — 3 нафар, Самарқанд вилоятида — 2 нафар, Хоразм вилоятида — 1 нафар) қайд этилди.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг тўққиз ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 18 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)