Германиянинг дунё қимматбаҳо металлар ва хом ашё бозорига ихтисослашган Goldseiten.de интернет саҳифасида мамлакатларнинг олтин захиралари бағишланган World Gold Council (Жаҳон олтин кенгаши) ҳисоботи тўғрисида маълумот берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Жаҳон олтин кенгашининг 2020 йил 1 июндаги ҳисоботига кўра, 335,9 тонна олтин захирасига эга Ўзбекистон дунёда 17-ўринда турибди. Бу мамлакат валюта захирасининг 59,1 фоизини ташкил этади, дейилади ҳисоботда. Ундан кейинги ўринни Саудия Арабистони (323,1 тонна, 3,4 фоиз) эгаллаган.
Ҳисоботда биринчи ўринни АҚШ (8 133,5 тонна), иккинчи ўринни Германия (3 363,6 тонна), учинчи ўринни эса Халқаро валюта жамғармаси (2 814,0 тонна) эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)