Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо жорий мавсум сўнгида клубни тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақида Bild нашри хабар бермоқда.
Санчо бошқа жамоага ўтиш истагини «Боруссия» раҳбариятига етказган. Жейдонга асосий даъвогар сифатида «Манчестер Юнайтед» қаралмоқда. Манчестер клуби футболчининг нархини тушириш истагида.
Санчонинг трансфери айни дамда 117 миллион еврога баҳоланмоқда.
20 ёшли Санчо жорий мавсум клуб сафида 40 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)