Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 38 ёшли фуқаро К.Б. 72 миллион сўмга баҳоланган тўққиз бош отни алдов йўли билан сотиб олиб, сотувчини 62 миллион сўмга «ухлатгани» учун унга фирибгарлик айби билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Дарё»га Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Қувват Ярашов маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 13 март куни харидор К.Б. Ромитан туманида яшовчи 50 ёшли фуқаро Б.Н.нинг уйига бориб, унинг тўққиз бош отини 72 миллион сўмга баҳолайди ва сотиб олади. От эгасига келишилган пулнинг 10 миллион сўмини бериб, қолган пулни 2020 йилнинг 26 март кунига қадар тўлиқ етказиб беришини айтди. Бироқ айтилган муддат ўтса-да, пулни бермайди. От эгасининг пулни талаб қилишига қарамай натижа бўлмайди.
Б.Н.нинг ИИБга қилган мурожаатига кўра, ҳолат ўрганилиб, унга Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми, «а» банди (Кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Навоийда 30 млн сўмдан ортиқ маблағни қайтармаслик учун пулларни берган одамга туҳмат қилган аёл қўлга олинди
- Сирдарёда фуқарони қалбаки маълумотлар ёрдамида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
- Наманганда хўжалик ерини 14 минг долларга боғдорчилик учун ажратиб бермоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди
Изоҳ (0)