Португалиянинг «Бенфика» клуби мамлакат чемпионатидан ўрин олган «Тондела»га қарши учрашувдан (0:0) қайтаётган вақтда жамоа автобусига номаълум шахслар ҳужум қилди.
Таъкидланишича, автобус тошбўрон қилинган. Футболчилар Андрия Живкович ва Юлиан Вайгль (суратда) турли кўринишдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
«Ушбу воқеаларнинг жамиятда давом этаётганини мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Улар футбол мухлислари эмас, улар жиноятчилардир», — дейилади Португалия футбол лигаси баёнотида.
«Бенфика» сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, ҳужум қилганларнинг шахси ҳали аниқланмаган. Жабрланган футболчилар эса эҳтиёт чораси сифатида тиббий муассасада қоладиган бўлди.
Португалия чемпионатининг 25-туридан кейин «Бенфика» ва «Порту» клублари бир хил очко (60) жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)