«Тоттенҳэм»нинг россиялик собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко лондонликлар форварди Ҳарри Кейн ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Тоттенҳэм»да мен билан бирга тўп сурган биргина ўйинчи қолди — Ҳарри Кейн. Ўша вақтда у ҳеч ким эмасди, унинг ўйини шунчаки нол эди. Ҳарри иккинчи жамоада тўп сурарди. У билан бирга Европа Лигаси доирасидаги «Рубин»га қарши ўйинда бирга ҳаракат қилганим ёдимда. Яна бир-икки ўйинни айтмаса, у шунчаки машғулотларда қатнашарди, холос.
Унга қараб ўйлаб қолардим: ‘Сен қанақасига футбол ўйнашинг мумкин? На узатма бор, на қабул қилиш. Қандайдир суст, лапашанг. Бу ҳолатда қанақасига футбол ўйнамоқчисан?’.
Ҳозир у қай даражада ўзгарганини кўриб турибсиз. Икки мавсум ўтиб йилига 20 та гол уришни бошлади. Кейинги фикрим шундай бўлди: ‘Наҳотки бу ўша?’. Ҳозирда Кейнга қарасам — терма жамоа сардори. Бугун у юқори савиядаги ўйинчи. Мен учун энг муҳим кўрсаткич — гол уриш. Агар Кейн мавсумига 20 ва ундан ортиқ гол урадиган бўлса, у ҳолда бу буюк футболчи», — дейди Павлюченко.
Роман Павлюченко 2008—2012 йиллар мобайнига «шпорлар» сафида тўп сурган. Кейн эса 2011 йилдан буён асосий жамоада ҳаракат қилиб келади. Жорий мавсум Кейн Премьер Лигада 20 та ўйинда қатнашиб, 11 гол ва иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)