«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини Америка футбол лигаси — MLS’да тугатмоқчи эканини маълум қилди.
«Барселона» билан Примера ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш — менинг орзум ва мақсадим. Шундан кейин исталган совринга эга чиқиш мумкин. Қатарда Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади ва шундан сўнг MLS’га йўл олиш мумкин.
Қайси жамоага ўтиш ҳақида ўйлаганим йўқ, бироқ ҳақиқатда у ерда ўйнашни истайман. Мақсадим — фаолиятимни АҚШда якунлаш. У ерда яхши ҳаракат қилиш, жамоанинг муҳим футболчисига айланиш ва соврин учун курашишга имкон бўлади деб ўйлайман», — дейди Гризманн.
Франциялик футболчи 2019 йилнинг ёзида «Атлетико»дан «Барселона» сафига келиб қўшилганди. Каталон клуби унинг трансферига 120 миллион евро сарфлаган. Жорий мавсум Гризманн Ла Лигада 26 ўйин ўтказиб, саккизта голга муаллифлик қилди.
Мавзуга доир: Роналду, Азар, Гризманн. Евро—2016 мусобақасининг энг чиройли 10 та голи битта саҳифада (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)