«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш «қизил иблислар» сафига ўтиш имкониятини қўлга киритганида қандай ҳиссиётларни бошдан ўтказгани ҳақида гапириб берди.
Instagram’даги жонли мулоқот вақтида Бруну шундай дейди:
«Биласизми, тўғрисини айта қолай, мен қўрққандим. Бу менинг орзум эди, энг катта орзум. Англия ва «Манчестер Юнайтед»да ўйнаш мен учун энг катта орзу бўлган. Премьер Лигада дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирида тўп суриш...
Менга қўнғироқ қилиб: ‘Бруно, сенда «Манчестер Юнайтед»га ўтиш имконияти бор’, дейишганида мен дарҳол онам ва яқинларимга қўнғироқ қилдим ва шунчаки йиғлаб юбордим.
Мен бахтли эканлигимдан йиғлаётгандим. Бутун ҳаётим давомида ушбу топ клуб сафига кириш учун курашдим. Клуб томонидан билдирилган қизиқиш жиддий бўлиб чиқди ва мен орзумга етишдим.
Оилам бошиданоқ футболчи бўлишни хоҳлашимни ва энг катта орзум Англия Премьер Лигаси ва «Манчестер Юнайтед» ўйнаш эканини биларди».
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» Фернандешни 2020 йилнинг январь ойида Лиссабоннинг «Спортинг» клубидан 55 миллион (турли бонуслар билан 80 миллион еврогача етиши мумкин) еврога сотиб олган ва 5 йиллик шартнома имзолаган. Бруну Манчестер клуби сафида Премьер Лига доирасида 5 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйишга ҳам улгурди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)