Краснодардаги автосервис жамоаси икки ой давомида Lada Piora’ни улкан ўргимчакка айлантиргани тасвирланган видео билан бўлишди.
Видеоролик муаллифининг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш жуда қийинчилик туғдирган бўлиб, икки ой вақт сарфланган. Шунга қарамай, машина олдингидек «юра олади».
«Ўргимчак-автомобиль»нинг узунлиги 3 метрга тенг ҳар бир оёғига алоҳида ғилдирак ясалган. Автомобиль ўзининг ички ёнув двигатели, трансмиссияси ва бензобакидан айрилган — бу каби қарор конструкцияни енгилроқ қилиш мақсадида қабул қилинган. Бунинг ўрнига Piora’га электромотор ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида бутун конструкция ҳаракатга келади.
Тўғрисини айтганда, бу машина ёрдамида тез ҳаракатланиб бўлмайди. «Ўргимчак-автомобиль»нинг максимал тезлиги соатига 5 километрни ташкил этади.
Изоҳ (0)