Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабар беришича, Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар 28 май—1 июнь кунлари оралиғида табиатга қўйиб юборилди.

Фото: Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Қайд этилишича, қўмита ҳамда Falcon Hunting Solutions компанияси томонидан Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро уюшмаси Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – йўрға тувалоқлар Қўнғирот туманида табиатга қўйиб юборилди.

Фото: Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Улар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган International fund for houbara conservation марказида кўпайтирилган бўлиб, табиат қўйнига 2 040 бош қуш учирма қилинган.

Маълумот учун, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960 йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.